2019 йил 5 июл куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида “Энг намунали бошланғич ташкилот-2019” кўрик-танловнинг вилоят ҳудудий босқичи якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят тармоқ босқичларини ўтказиш бўйича ташкил этилган комиссиялар томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб деб топилган, энг юқори балл тўплаган ҳар-бир тармоқдан аъзолари сони 100 нафаргача бўлган 5 та ва 100 нафардан ортиқ бўлган 6 та, жами 11 та, касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ижобий фаолиятлари акс эттирилган кўргазмалари, хужжатлари ва фото альбомлари билан қатнашдилар.
Тадбирда бирлашма аппарати масъул ходимлари, тармоқ масъул ташкилотчилари, танловда ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилот раислари, барча туман, шахар кенгашилари, йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари қатнашди.
Ташкил этилган ушбу тадбир “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ҳудудий босқичи ғолибларини ишини кўрсатиш, бошқа тармоқ бошланғич ташкилотлари билан тажриба алмашиш, касаба уюшмалари фаолларининг интеллектуал ва маънавий салохиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истиқболли режалар бажарилишини ташкил этиш сохасида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда вилоят тармоқ босқичлари ғолибларини рағбатлантиришга қаратилди.
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилиб, вилоят бирлашма кенгаши раёсатининг 2019 йил 20-июндаги 17-14с сонли қарори асосида тасдиқланган Дастур бўйича ишчан рухда, Ўзбекистон касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги Низом талаблари доирасида ўтказилди.
Тадбир бошланишидан олдин ҳар-бир тармоқдан ғолиб деб топилган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари кўрик-танлов иштирокчиларига касаба уюшма фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар, саноат, ишлаб чиқариш ташкилотларида тайёрланган махсулотларидан намуналарни намойиш этдилар.
Иштирокчилар кўргазма билан танишгандан сўнг тадбирнинг асосий йиғилиш қисми ўтказилди.
Йиғилиш “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичи якунига бағишланган тадбирни ўтказиш дастурига асосан олиб борилди.
“Касаба уюшмалари харакатида бошланғич ташкилотларнинг тутган ўрни ва роли тўғрисида” маъруза эшитилди.
Шундан сўнг ҳар-бир тармоқ бўйича ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилот раислари ўзининг ижобий иш фаолиятлари тақдимотини навбат билан ташкил этдилар.
Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш қисмида вилоят бирлашмаси кенгаши раҳбарияти томонидан тармоқлар бўйича вилоят босқичда ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилот раисларига бирлашма кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: