Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танлови анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Мазкур танлов янги-янги ишланма ва лойиҳаларига эга бўлган, лойиҳаси самараси мамлакатимиз иқтисодиётига ҳисса қўшадиган, ижтимоий-сиёсий фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини рағбатлантиришдан иборатдир. Танлов уч босқичда: туман(шаҳар) босқичи, вилоят босқичи ва Республика миқёсида ўткаизлади.
Жорий йилнинг 12 июн куни Жиззах шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг анжуманлар залида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танлови иккинчи вилоят босқичининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбир давомида энг фаол ёш олим, шифокор, тарбиячи, ички ишлар ходими, қурувчи, транспортчи, ипакчилик саноати ходими, фермер номинациялари бўйича ғолиблар ва совриндорлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Номинациялар бўйича биринчиликни қўлга киритган ёш мутахассислар кўрик-танловнинг сўнги республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: