Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 26 феврал куни, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизнинг энг чекка худудларида “Гўзаллик салони” қуриш ва уларни “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга фойдаланишга топшириш ташаббуси илгари сурилган эди.
Жумладан Фориш тумани “Хонбанди” МФЙга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан енгил конструкцияли контейнер етказиб берилди ва “Гўзаллик салони” ишга тушди.
Куни кеча махаллада “Гўзаллик салони”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман хокими ўринбосарлари, Республика ва вилоят касаба уюшмалари вакиллари қатнашди.
“Аёллар дафтари”га киритилган тўрт нафар хотин-қизлар сартарошлик йўналишида ўқитилиб, иш билан таъминланди.
Тадбирда “Хонбанди” МФЙда истиқомат қилаётган опа-сингиллар бундай эътибор ва ғамхўрликдан, яратилган шарт-шароитдан бенихоят хурсанд эканликларини исҳор этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: