Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танловида ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда босқичма-босқич тармоқ касаба уюшма ташкилотларида ўтказилган танлов ғолиблари, шунингдек, туман (шаҳар) кенгаши раислари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари қатнашди.
Шуни таъкидлаш жоизки, танловнинг барча босқичлари юқори ташкилотчилик асосида Федерация Кенгашининг “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низом” талабларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.
“Ўз касбининг моҳир эгалари” танловининг вилоят босқичига 300 нафарга яқин номзодлар тавсия этилди. Шундан бугунги тадбирга ҳар-бир тармоқ касаба уюшма ташкилотларидан 5 нафардан жами 30 нафар танлов Низоми талабларга мос келадиганлар сараланди.
Тадбирда танлов ғолиблари тантанавий равишда таништирилиб, уларга эсталик совғалари тақдим қилинди.
Бугунги тадбир ниҳоятда қизиқарли ўтди, – дейди кўрик-танлов ғолиби, Жиззах давлат педагогика институти бошланғич таълим методикаси кафедраси профессори, техника фанлар доктори Холбўта Тўрақулов. – Мен танлов ғолибларига келгуси фаолиятларида улкан зафарлар, танловнинг Республика босқичида омад тилаб қоламан.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: