Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожааатномасини жамоамиз аъзолари билан биргаликда зўр ҳаяжон билан ўрганяпмиз. У том маънода ҳар бир соҳада янгиланиш учун муҳим бир қадам бўлди, десак ҳақ гапни айтган бўламиз.
Мурожаатнома ўзига хос тарихий ҳужжат сифатида юртдошларимизнинг орзу-истакларини тўлақонли ўзида акс эттиргани билан аҳамиятли бўлди. Энг муҳими, унда халқимизнинг бугунидан рози бўлиши ҳамда мамлакатимизнинг ҳар бир соҳадаги истиқболи йўлида амалга оширилиши зарур бўлган ташаббус ва вазифалар ўз аксини топди. Унда ҳар бир соҳада кечиктириб бўлмайдиган қатор вазифалар белгилаб берилди. Уларни амалга ошириш касаба уюшма фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.
Биз ҳам ўз олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олдик. Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклифлар амалиётга жорий қилинишида бор билим, куч-ғайратимизни ишга соламиз. Жамоамиз аъзолари билан бир тану бир жон бўлиб, ушбу ислоҳотларни изчил давом эттиришга бор кучимизни, билимимизни аямаймиз. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, илм-маърифат, ҳамжиҳатлик, бирдамлик, фидойилик, ҳалолликкина жамиятимизни тараққиётга олиб боради.
Нодира ХЎЖАМҚУЛОВА,
“Зомин тумани йўллардан фойдаланиш”
унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: