2017 йил 16 ноябрь куни Халқаро Меҳнат Ташкилотининг консультанти Дженнифер Шакабатур, ХМТнинг Бош техник маслаҳатчиси Оксана Липкан Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ҳузурида очилган “Юридик клиника”нинг фаолияти билан танишиш учун ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлардастлаб Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши “Юридик клиникаси”нинг 2017 йилда Қайтарма Алоқа Механизмига, хусусан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга алоқадор мурожаатларни ўрганиш натижалари билан танишдирлар ва бу соҳада олиб борилган ишларнинг яхшилигини таъкидладилар. Шунингдек, ХМТ вакиллари “Юридик клиника”да амалга оширилаётган бошқа фаолият билан ҳам қизиқдилар. Ташриф давомида меҳмонлар клиникага жалб қилинган мутахассис-экспертлар, Жиззах Давлат педагогика институути ва Жиззах ҳуқуқшунослик коллежидан жалб қилинган кўнгиллилар(волонтёрлар) билан танишдилар.
Ташриф давомида меҳмонларга клиниканинг иш тартиби, фуқароларга ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаш ва амалга оширишда амалий, бепул юридик(консультатив) хизмат кўрсатилаётганлиги, ахборот-тарғибот фаолияти амалга оширилаётганлиги,, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб қилиш, ўқув-тарбиявий масалаларда кўнгиллиларнинг халқаро ва миллий стандартларга оид билимлари оширилаётганлиги, уларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти шакллантирилаётганлиги, демократик қадриятлар, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига содиқлик руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш борасида ишлар олиб борилаётганлиги, шунингдек, клиникада мураббийлар ва кўнгиллилар томонидан ижтимоий-меҳнат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга доир илмий-таҳлилий материаллар тайёрлашга, илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга киришилаётганлиги ҳақида маълумотлар берилди. Меҳмонлар клиника фаолияти билан танишгач, бирлашма Кенгаши биносида меҳмонлар билан мураббий-экспертлар ва кўнгиллилар(волонтёрлар) иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда меҳмонлар халқао меҳнат стандартлари ва миллий стандартлар бўйича инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши бўйича маърузалари ва амалий фикрлари билан ўртоқлашдиидар. Кўнгиллилар(волонтёрлар)ларнинг халқаро стандартлар ҳақида етарли билимга эга эканлиги уларнинг меҳмонлар билан савол-жавобларида, халқаро ва миллий стандартлар бўйича билдирган фикр-мулоҳазаларида акс этди. Ёшларнинг халқаро қонунчилик ҳақида берган маълумотлари, билдирган фикрлари меҳмонларнинг эътиборини тортди. Семинар кўтаринки руҳда ўтди ва иштирокчилар қизиқарли маълумот ва билимларга эга бўлишди, ХМТ вакиллари билан бу каби тадбирларнинг ўтказилиши юқори самара бериши, айниқса ёшларнинг халқаро ва милий қонунчиликни мукаммал эгаллашларида амалий дастур бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: