Янгиланиш, яшариш ва гўзаллик байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли байрамимиз – Наврўз туфайли она-табиат янада чирой очмоқда. Юртбошимизнинг “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наврўз ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда сайил сифатида байрам қилиниши белгилангани унинг қадим илдизларини янада мустаҳкамлади.
Жиззах вилояти Бахмал туманидаги олиc тоғлар бағрида жойлашган ҳарбий шаҳарчада 2019 йил 21 март куни баҳор айёми – “Наврўз” умумхалқ байрами кўтаринки руҳда нишонланди. Тадбирда маданият ҳодимлари, туман фаолларидан ташқари Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раис ўринбосари А.Ихтиёров ва Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмоновлар иштирок этишди. Тадбир аввалида А.Ихтиёров сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчиларни байрам билан самимий қутлади ва Ватанимиз сарҳадларини дахлсизлигини сақлашдаги хизматлари ҳамда эзгу мақсадлари йўлидаги ишларига улкан зафарлар тилади.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирокида миллий қадриятлар, унутилиб борилаётган анъаналаримиз, ва вилоятларимизда севиб истеъмол қилинадиган таомлар намуналари тайёрланиб, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир сўнгида барча иштирокчилар Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: