Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йилнинг 15 январ куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходимлари томонидан вилоят ҳудудида истиқомат қилувчи, хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган Ички ишлар ходимлари оилаларидан хабар олинди.
Жумладан, ахоли тинчлиги ва осоишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш чоғида халоқ бўлган – Жиззах шаҳридан майор Файзулло Умаров, Ғаллаорол туманидан лейтенант Жахонгир Қўзибоев, Ш.Рашидов туманидан лейтенантлар Жамолиддин Чўлбоев ва Исомиддин Ядгаровлар оиалаларига вилоят бирлашмаси Кенгашининг манзилли моддий ёрдами кўрсатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: