Жорий йилнинг 11-13 март кунлари бир гуруҳ Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларнинг Хоразм вилояти тарихий ва навқирон Ургенч ҳамда Ҳива шахарларига саёҳати ташкил этилди. Саёҳат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 8 январдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шахарларига саёҳатлар ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида”ги 12-37 “с” сонли қарорига асосан 50 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган, кам таъминларган оилалар аёллари Хоразм вилоятига саёҳатга бориб келишди.
Вилоятимизнинг узоқ қишлоқларидан келган, умрида биринчи бор саёхатга чиққан аёлларимизда Ҳива ва Ургенч шахарларининг тарихий обидалари, Мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик ишлари бенихоят катта таъсурот қолдирди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ҳива ва Ургенч шахарларига бепул ташкил этилаётган бундай тоифадаги аёллар учун саёҳатларни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Республикада биринчи бўлиб шу йилнинг 7 февралидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 178 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларимиз саёхатга бориб келишди.
Саёхатчи аёллар узларида жўшиб турган қувончлари орқали мухтарам Президентимиз томонидан уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхорлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва бундай саёҳатларни ташкил этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига рахматлар айтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: