Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини касаба уюшмалари аъзолари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида меҳнат жамоаларида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида “Маърифат соатлари”, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, тарғибот акциялари, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлашда касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмаси фаол иштирок этиб, вилоятда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 8 нафар ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари оила аъзолари холидан хабар олинди. Хизмат вақтида ҳалок бўлган капитан Баймуратов Зафарнинг отаси Рахим ота билан сухбат қурганимизда “Фарзандим Зафаржон менинг қалбимда, у бу дунёни тарк этган бўлсада унинг қисқагина хаёт йўли кўпчилик ёшларимизга ўрнак бўлмоқда. Унинг синфдошлари бўладими, махалладаги тенгдошлари бўладими уни доим фахр билан эслашади”, – деди у.
Бундан ташқари орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, касаба уюшмаси аъзолари ўртасида бугунги тинч-осойишта ҳаётни тарғиб этиш мақсадида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, ҳамда касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб хозирги кунда нафақадаги ва вафот этган 11 нафар фахрийлар ва уларнинг оила аъзолари хонадонларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари ташрифи ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: