2018 йилнинг 3 август куни Жиззах вилоятида “Ишга ёллашда одилона амалиёт” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Семинар тренингда Туркия Давлатининг “Одилона меҳнат уюшмаси” вакиллари жаноб Алпай ҳамда Буржи хоним иштирок этди.
Семинар тренинг ўтказиш дастури ишлаб чиқилди. Семинарда Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раислари, вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамғармаси фонди вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этди.
Семинарда иштирокчилар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Меҳмонлар семинар иштирокчилари томонидан мазкур масалаларда олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашдилар. Семинар тренинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга меҳмонлар томонидан жавоблар берилди. Шунинг билан семинар тренинг ўз ишини якунлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: