“1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан республикада ўтказиладиган “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталикда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини кузатиш мумкин.
Бу борада Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Жиззах вилоят Бахмал туман ҳудуди, узоқ тоғлар бағрида жойлашган ҳарбий шаҳарчада “1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун мусиқий чиқишлар, қўғирчоқ театри, ҳар-хил эртак қаҳрамонлари иштирокида болажонлар билан рақс ва ўйинларга бой байрамона тадбир ташкил этилди. Тадбирда Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашидан раис ўринбосари А.Ихтиёров ва Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмоновлар иштирок этдиб, тадбир сўнгида барча болажонларга турли хил, рангба-ранг ўйинчоқлар ва 100 дан ортиқ китоблардан иборат совғалар улашилди.
Бундан ташқари Жиззах Гарнизони маънавият ва маърифат марказида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳавфсизлик хизматига қарашли ҳарбий қисмларда 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилган байрамона тадбирларда фаол иштирок этиб, тадбирларда иштирок этган барча ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига китоблар совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: