Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси

Ёшларни мустақил фикрлайдиган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар ва маънан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда юртимизда китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 12 январ куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойиши, 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ва 2019 йил 19 март куни давлат  раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида  ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусларидан бири “Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” каби муҳим ва аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 19 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг «Фориш» халқаро тоғ полигонида “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида Ёшлар бирлашмаси ташаббуси билан бадиий кутубхона фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур акция доирасида ҳарбий қисм кутубхона заҳираси Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 300 га яқин турли хил китоблар билан бойитилди.

Тадбир сўнгида ташрифчилар ҳарбий қисмдаги бунёдкорлик ишлари, янги қурилган спорт мажмуи, сузиш ҳавзаси, овқатланиш, ювиниш ва ётоқхоналар ҳамда ҳарбий-амалий тайёргарлик майдонлари билан танишдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!