Бугунги кунда мамлакатимизда жамиятнинг асосий қисми саналадиган замонавий оилани ривожлантириш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни янги босқичларга кўтариш, намунали оиланинг мезонларини белгилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмодда.
Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий хизматчилар оила аъзолари онгида тарихимиз, миллий анъаналаримиз, урф-одатларимизга чуқур ҳурмат ва эхтиромни юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 25 февраль куни Жиззах шаҳар №1-сонли мусиқа ва санъат мактабида №25931-сонли ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари бекалари иштирокида “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида уч босқичли “Балли аёллар” кўрик-танловининг биринчи босқичи ўтказилди.
Танлов иштирокчилари “Аёл-дунёни тебратар”, “Фарзандим-кўзмунчоғим”, “Тадбиркорлик – аёл талқинида” ҳамда “Баҳру-байт” шартлари бўйича беллашдилар.
Тадбир Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, “Оила” имлмий амалий тадқиқот маркази, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Пахтакор тумани маданият бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбир давомида №1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз бадиий чиқишлари билан қатнашдилар.
Тадбир натижасига кўра шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Ихтиёр Узоқовнинг турмуш ўртоғи Гулмира Норқулова 1-ўринни эгаллаб иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланма қўлга киритди.
Тадбир сўнгида Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари ҳарбийларга” акцияси доирасида барча иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: