Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

9 август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Муҳокамада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси юридик бўлим мудири Премқулов Ҳамидулло, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари, давлат ташкилотлари, олимлар, мутахассислар, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев олиб борди. Муҳокама анча қизиқарли тарзда кечиб, тадбирга ташриф буюрганлар ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олиш билан бирга янги қонун борасида ўз таклифлари билан ҳам ўртоқлашишди.

Маълумки, жорий йилнинг июль ойида «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш мақсадида қонун лойиҳасининг матни Қонунчилик палатасининг веб-сайти «parliament.gov.uz»ra жойлаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч» ва «Доверие» газеталарида чоп этилди.

Шундан сўнг аҳоли вакилларилари томонидан қонун лойиҳаси юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушаётганлиги ҳисобга олиниб, Республиканинг барча ҳудудларида қонун лойиҳасининг муҳокамаларини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Жиззах вилоятида мазкур лойиҳаси муҳокама қилинди

Даставвал, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси юридик бўлим мудири Премқулов Ҳамидулло жамоатчилик муҳокамасида иштирокчиларга қонун лойиҳасининг ишлаб чиқиш зарурати ва лойиҳадаги янгиликлар тўғрисида маълумот берди. Унда қонун лойиҳасининг мақсади, амал қилиш соҳаси, лойиҳадаги асосий тушунчалар, касаба уюшмалари фаолиятининг принциплари, касаба уюшмалари тузиш ва уларни рўйхатга олиш тартиб-таомиллари, касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари, жамоатчилик назоратини ва ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг ўзига хослиги ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳуқуқларининг кафолатлари ҳақида сўз борди.

Шунданг сўнг сўзга Зафаробод туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси  М.Ҳакимова, Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилоят масъул ташилотчиси А.Каримов, Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Ўринов, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмонов, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов, Жиззах вилоят автомобил йўллари худудий бош бошқармаси касаба уюшмаси қўмтаси раиси Б.Худайбердиев, Пахтакор туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси  С.Юсуповлар чиқиб ўз фикрларини баён қилишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қонун устида анча иш олиб борилгани. Олдинги қонун синчиклаб кўриб чиқилгани, етакчи хорижий мамлакатларнинг «Касаба уюшмалари тўғрисида»га қонунлари ўрганилгани қайд этилди.

Маълумки, қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш қонун ижодкорлиги фаолиятида жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш, қонун лойиҳаси тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини таъминлаш ва ундан фойдаланиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Ўйлаймизки, янги қабул қилинаётган қонун узоқ вақтлар меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

Тадбир якунида касаба уюшмалари аъзолари томонидан билдирилган таклифлар жамланмаси қонун лойиҳасини маромига етказиш ишларида кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Қайд этиш лозимки, қонун лойиҳаларининг жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик даражасини ошишига, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини кучайишига хизмат қилади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!