2020 йилнинг 19 февраль куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарорига асосан тузилган ишчи гуруҳи аъзоси юридик бўлими етакчи юристконсулти Асадова Наргиза, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши аппарати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбирида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, ижтимоий ҳамкорлар, адлия, савдо-саноат палатаси, молия, соғлиқни сақлаш, солиқ, статистика бўлимлари вакиллари иштирок этди.
Маърузачилар томонидан қонуннинг айни пайтдаги долзарблиги ва аҳамияти, корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаларининг ўрни, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва аъзолари учун белгиланган имкониятлар, ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши, касаба уюшмаларининг инспекцияларини тузиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирлар савол-жавоб ва мунозара тарзида ташкил этилиб, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари фаол иштирок этдилар.Тадбирларда 110 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари ва иш берувчилар қатнашдилар.
Шу куни Жиззах Аккумлятор заводи АЖ мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарорига асосан тузилган ишчи гуруҳи аъзоси юридик бўлими етакчи юристконсулти Асадова Наргиза, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлим мудири С.Нуруллаев, Жиззах Аккумлятор заводи АЖ касаба уюшма қўмситаси раиси Уразбаев Улуғбек иштирокида давом этди.
Тадбирлар савол-жавоб ва мунозара тарзида ташкил этилиб, корхона раҳбарлари ва ходимлар фаол иштирок этдилар. Тадбирларда 40 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари ва иш берувчи вакиллари қатнашдилар.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: