Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

МЕН ҲАМ КАСАБА УЮШМАСИ СТИПЕНДИАНТИ БЎЛДИМ

          Ҳозирги кунда биз ёшларга жуда катта имкониятлар эшиги очилиб,  кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини қабул қилиш таклифи илгари сурилгани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан илиқ қаршиланди. Ўзбекистон раҳбари бунга асос қилиб, бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани, халқаро терроризм ва экстремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда, ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида асослаб берди.

          Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида биринчи имзолаган қонун ҳужжати – 2016-йил 14-сентабрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун эканида ҳам рамзий мазмун-моҳият мужассам. Бинобарин, аҳолисининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат бўлган мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга  оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажаги учун дахлдорликка тайёр, мақсадга интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш Ўзбекистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олишининг муҳим омили эканини мамлакат раҳбари ва ҳукумат яхши англайди.

          Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, айниқса ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган ва уни амалга оширишда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан мен ҳам касаба уюшмалари стипендианти бўлдим. Мен Жиззах Политехника институтида Транспорт факултети “Транспорт воситалари муҳандислиги” таълим йўналишида 3-босқичида  таҳсил оламан. Институтни тамомлаб келажакда юртимга фойдам тегадиган етук кадр бўлиб ишламоқчиман. Отам ва онам вафот этганлиги сабабли ҳозирда 90 ёшли бувим билан яшайман. Ижтимоий ҳолатимиз оғир бўлганлиги сабабли ўқишимни давом эттиришга қийналаётган эдим. Аммо энди ўқишга имкониятим бор. Чунки мен касаба уюшмаси стипендианти бўлдим. Буни эшитиб бувим ҳам жуда хурсанд бўлдилар. Бунинг учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбарлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз ёшларга берилаётган бундай имконият ва шароитдан фойдаланиб юртим ва халқим келажаги порлоқ бўлиб янада гуллаб яшнаши учун бор билим ва салоҳиятимни ишга солиб, фидокорона меҳнат қилишга ваъда бераман.

Дилшодбек Аллаяров

Касаба уюшмаси стипендианти

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!