Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининнг 2016 йил 22 январдаги №1-1 сонли қарори ижросини таъминлаш, вилоятдаги кичик бизнес субъектларини касаба уюшмаларига жалб этиш, уларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш орқали ушбу сохада меҳнат қилаётган ходимларини ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоясини ташкил этишда касаба уюшмалари хизматидан фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш максадида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши 2016 йил 4 февралдаги № 4-1”с” сонли раёсат карори кабул килиниб, жадвал асосида вилоятда фаолият кўрсаётган, касаба уюшмаларига жалб этилмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рахбарлари билан ушрашувлар ташкил этиш тўғрисидаги Раёсат қарори ижроси таъманланди.
Бирлашма маъсул ходимлари, Тармоклар бўйича Республика Кенгашларнинг маъсул ташкилотчилари хамда шахар,туман касаба уюшмаси кенгаш ва кумита раислари билан биргаликда қолган Дўстлик, Бахмал, Ғаллаорол, Мирзачўл туманларда учрашув ва семинарлар ташкил этилди. Учрашувларда тармок касаба уюшмаси кенгаш ва кумита раислари, касаба уюшмаларига аъзо бўлган хусусий корхона, фирмалар, якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер хужаликлар рахбарлари хамда аъзо бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рахбар ва ходимлари катнашдилар. Учрашувда касаба уюшмасига аъзо бўлиш аъзолик афзалликлари,имтиёзлари ва бошка масалалар тўгрисида таргибот-ташвикот ишлари олиб борилиб, катнашчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгаши ва вилоят бирлашма кенгашининг буклетлари берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: