Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори томонидан 2021 йилнинг 13 август куни Корхона, ташкилот ва муассасаларда “Уч босқичли” маъмурий жамоатчилик назоратини ташкил этиш тартиби тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон Респуликаси Адлия Вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатга ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида намунавий Низом” талабларига биноан, корхоналарда қўлланиладиган назорат турлари қуйидагилардан иборат:
- иш бошқарувчиси ва бошқа мансабдор раҳбарларнинг тезкор назорати;
- маъмурий-жамоатчилик (уч босқичли) назорати;
- меҳнат муҳофазаси хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат;
- бош мутахассислар хизматлари томонидан амалга ошириладиган назорат;
- жамоат назорати.
- Маъмурий-жамоатчилик (уч босқичли) назорат – корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича ўрнатилган қоида ва меъёрларга риоя қилиниши устидан маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан олиб борадиган назоратининг энг асосий тури бўлади.
- Ушбу назоратни бошқариш корхона раҳбари ва касаба уюшма раиси томонидан амалга оширилади.
- Ишлаб чиқариш бўлинмаларни уч босқичли назорат объектларига белгилаб бериш, ишлаб чиқариш хусусияти, корхона тузилмаси ва унинг бўлинмаларини кўлами инобатга олиниб, корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ҳар куни участка бошлиғи цех бошлиғига меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича ҳисобот беради
Ойда бир маротаба цех бошлиғи корхона раҳбари ва касаба қўмитасига
меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича ҳисобот беради
Меҳнат муҳофазаси ҳолати далолатнома тузилгандан бир ҳафта ўтиб корхона раҳбари
мажлисида касаба уюшмаси аъзолари иштирокида муҳокама этилади
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: