Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 22-23 сентябрь кунлари корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 80 нафар ходимларнинг, шу жумладан 9 нафар меҳнат фахрийлари ва 34 нафар хотин-қизларнинг темир йўл орқали Бухоро шахрига саёхати уюштирилди.
Улар Марказий Осиёнинг энг кўҳна шахарларидан бўлмиш ва бугунги кунда дунёдаги минг-минглаб саёхатчиларнинг эътиборини ўзига жалб этиб келаётган Бухоро шахрига зиёратлари давомида унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган катта ўзгаришлари билан танишдилар.
Миллатимизниг тарихий ва маданий мероси объектлари бўлмиш Бахоутдин Нақшбанд зиёратгоҳи, Мир араб мадрасаси, Масжиди калон масжиди, Исмоил Самоний мавзолейи, Арк қаласи, Лаби Хавуз мажмуаси, Ситораи Моҳи Хосса қароргоҳи каби бетакрор ва гўзал иншоатлари сайёхларни хайратда қолдирди.
Шунингдек, сайёҳларимиз Бухоро тоқлари савдо расталари билан танишиб, у ерда Бухоро кўҳна маданияти, санъати, урф-одат ва анъаналарини ўзида акс эттирувчи совғалар олишди.
Саёҳат ниҳоясида санъаткорлар чиқишлари билан ташкил этилган кечки овқатдан сўнг, саёҳлар бенихоят катта таасурот билан Бухоро темир йўл бекатидан Жиззахга йўл олишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: