Юртбошимиз таъкидлаганидек, маънавият инсоният қалбига она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, ватан туйғуси билан сингиб боради. Жаҳон халқлари тажрибаси, уларнинг босиб ўтган мураккаб ривожланиш йўллари, бу борадаги сабоқ ва хулосалар шундан далолат берадики, қаерда давлат ва жамият тараққий топса, халқнинг тинч осойишта ҳаёт кечириши, ўз олдига эзгу ва буюк мақсадлар қўйиб яшаш учун етарли шароитлар яратилган бўлса, ўша ерда эркин фикрлаш муҳити ва шу асосда маънавий юксалиш учун янги имконлар туғилади.
Шу боисдан ҳам юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришga, ёш авлод қалбида миллий истиқлол ғояларини шакллантиришга асосий эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу борада Жиззах вилоятининг Бахмал туманида жойлашган №23241 ва №24114 сонли харбий қисмларда 2018 йил 21 сертябр куни “Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир” мавзусида маънавий юксалиш ва ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.
Тадбир тонгдан спорт майдонида ватанпарварлик қўшиқлари остида бадан тарбиядан бошланди. Тонгги машғулотлардан сўнг китобхонлик учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ёшлар масалалари буйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмонов, Жиззах вилоят мусиқали драма театрининг актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кинорежиссёр Ж.Исроилов, актёр Г.Худойназаров, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлим бошлиғи шоир С.Аконов, ёш шоир Х.Мирзаевлар иштирок этди.
Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг фарзандлари ҳамда ҳарбий қисм кутубхонасига 150 дан ортиқ китоблар совға қилинди.
Тадбир давомида китоблар тақдимоти ўтказилди. Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳарбий қисм кутубхонасига ташрифи уюштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: