Ўзбекистон қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ҳамда «Ватан ҳимоячилари куни» арафасида Жиззах вилояти таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари ташаббуси билан 2017 йил 13 январь куни Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари кенгаши биносида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган Афғон уруши қатнашчилари, касаба уюшмалари фаоллари таклиф этилди.
Тадбирни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Қодиров очиб, бугунги кунда Республикада олиб борилаётган ишларнинг мазмун моҳияти, таълим, маданият муассасалари олдида турган вазифалар тўғрида гапириб, барча тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этди. Тадбирда Афғон уруши иштирокчиларидан М. Тўраев, О.Мухиддинов ва Ж.Мамарахимовлар сўзга чиқишиб, ўзларининг ўтган даврдаги хотиралари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга Республика Кенгаши томонидан тақдим этилган совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: