Жорий йилнинг 11-12 январь кунлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси томонидан 2021 йил биринчи ярим йиллик режасига асосан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари малакасини ошириш мақсадида “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларида фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусида видеоконференц тизими орқали ўқув семинар ташкил этилди.
Мазкур ўқув семинарда Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов туманларидан биринчи бор бошланғич ташкилот раиси этиб сайланган 24 нафар тингловчилар иштирок этди. Ўқув дастури асосида ўтказилган машғулотларда тингловчилар фаол иштирок этишлари билан биргаликда, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Биринчи бор сайланган раислар семинардан касаба уюшмалари фаолияти бўйича ўзлари учун фойдали билимларни олишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: