Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университети томонидан республикамизда “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилмоқда.
Жиззах вилоятида танловнинг саралаш босқичи 2016 йил 15-25 апрел кунлари вилоятимиздаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида бўлиб ўтди. Танловнинг ҳудудий иккинчи босқичи 11, 12, 13 май кунлари учта ҳудудда бўлиб ўтди. Ҳудудий босқичда ғолиб деб топилган Ғаллаорол ижтимоий иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Исмоилов Акмалбек Исроил ўқли, Дўстлик тиббиёт коллежи ўқувчиси Абдуллаева Маҳлиё Абдурасул қизи ва Зомин агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Усмонов Нурбек Караматилла ўғли республиканинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2016 йил 14 майда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида ҳудудий босқич ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳудудий босқич ғолиблари I,II,III-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, ҳудудий босқичда фаоллик ва зукколик кўрсатган яна 6 нафар ўқувчиларга ҳам касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: