2021 йилнинг 05 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари томонидан Жиззах шаҳрида жойлашган, 10-умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Жиззах шҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби директорлари ва мактабгача таълим муасасалари мудиралари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирини Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Қодиров кириш сўзи билан очди.
Ташкил этилган “Тарғибот тадбири”да Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори И.Жабборов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун – моҳияти Жиззах шҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби директорлари ва мактабгача таълим муасасалари мудиралари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларига ўқиб эшиттирилди ва Мурожаатноманинг асосий тушунчалари бўйича видео ролик намойиш этилди.
Ватанимиз келажагига дахлдор бўлган ушбу Мурожаатномада жамиятимиз ҳаётининг ҳеч бир тармоғи эътибордан четда қолмаганлиги, Мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини, юртимиздаги барча соҳаларда мавжуд вазият, қисқа вақт ичида мамлакатимиз нуфузи ва салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўзланаётган марралар ва уларга эришиш борасидаги вазифаларга бағишланганлиги, юртимизнинг ҳар бир фуқароси юрагидан жой олганлиги эътироф этилди.
Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспектори Сухробжон Нуруллаев сўзга чиқиб, мазкур мурожаатномада фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ташкилот ва корхона ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ижтимоий иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба уюшмалари кафолатлари, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш йўналишида белгилаб берилган масалалар тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Шунингдек, ушбу мурожаатномани тўлиқ ўрганиш ва ўзимизга тегишли вазифаларни белгилаб олиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаган ҳолда, ҳар бир ходим ўз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланишида, айниқса, турли тоифадаги ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қатламига мансуб, шунингдек, меҳнат фаолиятини бошлаган ёш ходимлар учун ҳуқуқий саводхонликни ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир якунида муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Жиззах шҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби директорлари ва мактабгача таълим муасасалари мудиралари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларига бор имкониятларини ишга солишлари таъкидлаб ўтилди.
Ундан ташқари ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиниши, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этилиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши, муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилиши ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тарғибот тадбири савол-жаволар билан иштирокчиларнинг фаоллигида ўз якунига етди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: