Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Бош келишувнинг 55 бандига асосан, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Жиззах вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатида Касаба уюшмалари фаоллари, Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Молия, Марказий Банк, Адлия, Бандлик, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Солиқ, Омбудсманнинг минтақавий вакили, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Касб-хунар коллежлар бошқармаси, “Махалла” хайрия жамоат Фонди, Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Автомобиль йўллари бошқармаси, Жиззах электр тармоқлари корхонаси, “Сувоқова” ДУК, Газ таъминоти худудий филиали (жами 67 нафар) вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, мазкур давра суҳбатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташаббуси билан барча минтақаларда ташкил этилди. Шу ўринда тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг 19-23 ноябрь кунларида барча туман (шахар)ларда ҳам Давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
Ўтказилган Давра суҳбатларида Бош келишувда ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини хаётга тадбиқ этиш, жамоа шартномалари орқали кам таъминланган ва кўп болали оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби йўналишларда тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга Давра суҳбатида бевосита жамоа шартномалари бажарилишини таҳлил этиш жараёнида жойларда меҳнаткашлар томонидан билдирилган савол ва таклифларни муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чораларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида меҳнат соҳасидаги муаммоли масалаларнинг бир қисми ижобий ҳал этишга эришилди, қолганлари эса касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда тегишли тарзда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.
Мазкур давра суҳбати жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш учун вилоят телевиденияси ва
“Ишонч” рўзномаси ходимлари таклиф этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: