Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборов томонидан “Худудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида, филиал бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Ҳасанов, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қ.Ўролов, Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси Жиззах худудий бошқармаси инспектори Б.Рахимов ҳамда филиалга қарашли туман (шаҳар) газ таъминоти бўлимлари цех касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза ва саноат хавфсизлиги мухандислари ҳамда сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирокида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишида “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги мухандислари, цех касаба уюшмалари қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари, вакиллар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда И.Жабборов ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигини. Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган касаба уюшмаларининг меҳнат инспекцияси тузилганлигини ва бугунда ушбу меҳнат инспекцияси ўз фаолиятини олиб бораётганлигини маълум қилинди ва инспекция томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатлдарга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришини тушунтирди.
Семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида меҳнат муҳофазаси ва саноат хавсизлиги мухандисларининг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, цех касаба уюшмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди ва бу борада жойларда раҳбар ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий билимларни ошириш кераклигини айтиб, жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видиороликни намойиш этди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрлишига имкон яратади деди.
Семинар ўқуви бўйича фикир ва мулоҳазалар билдирилди ва семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга жавоб берилди
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: