Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолиятининг самарали ташкил этилиши” мавзусида ўқув семинари ўтқазилди

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолиятининг самарали ташкил этилиши” мавзусида   ўқув семинари ўтқазилди. Унда вилоят Банлик бош бошқармаси “Бош Давлат меҳнат техника инспектори”

Жиззах филиали иш берувчиси, врачлар , катта ҳамширалар  ҳамда  ўрта тиббий ходимлар иштирок этди. Семинарда иштирокчилар ўз маърузалари билан чиқишлар қилишди.Семинарда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда касаба уюшмалари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларга меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқи берилганлигини, муассасада меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши кераклиги  ҳақида гапириб ўтилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларнинг ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрилишига имкон яратади ва бу билан ходимларнинг меҳнат муҳофазасига оид қонуний ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинишига эришилади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!