Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгаши тизимидаги мехнатни мухофаза қилиш бўлими томонидан 2016 йилни 9 январидаги № БН-0982 сонли хатида кўрсатилган топшириққа асосан 2016 йилни феврал ойидан 10 майига қадар вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши хузуридаги мехнатни мухофаза қилиш бўлими томонидан қуйидаги асосий ишлар амалга оширилди.
1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2015 йил давомидаги фаолияти якунлари хамда Республиканинг 2016 йилда ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 7-қурултойи қарорларидан келиб чиққан холда касаба уюшмалари ташкилотларининг 2016 йилдаги вазифалари тўғрисидаги жорий йилнинг 22 январ 1-1-1 сонли қарорига асосан ушбу қарор вилоят бирлашмасининг кенгайтирилган кенгаш йиғилишида кўриб чиқилди Ушбу йиғилишда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашининг масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмита раислари ва туман кенгашлари иштирок этди.
2. 2016 йил 2-мартдаги № БМ 09/353 сонли хатда кўрсатилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгаши раёсатининг 2016 йил 16 феврал 2-16 “С” сонли қарорининг 10-бандига асосан ишловчи хотин-қизлар касалликка чалинишининг олдини олиш юзасидаги берилган топшириққа асосан, вилоят худудидаги корхона ташкилотларда мехнат қилаётган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди, жорий йилни хар чорагида хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтиш бўйича мониторинг жадвали тузилди. Шунга асосан бугунги кунда вилоят бўйича мехнат қилаётган 53471 та хотин-қизлардан 31113 таси тиббий кўрикдан ўтказилди.
3. Федерация кенгашининг 2016 йил 5 февралдаги № ТТ-09/214 сонли хатида берилган топшириққа асосан имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш хуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларининг рўйхатлари тузилди ва ишчи гурух томонидан инвентаризациядан ўтказилди. 2016 йилда 15 та жамоаларда иш жойларини аттестациядан ўтказиш режага киритилди.
4. 28 апрел 2016 йил “Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни”га “Иш жойида стрессни бартараф этиш – муносиб мехнат омилларидан бири” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Ушбу давра сухбатида вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, Уздавэнегоназорат минтақавий бўлинмаси рахбари, вилоят мехнат Бош бошқармаси, Давлат санитария эпедимиология назорати маркази, “Саноатгиоконтехназорат” – минтақавий инспекцияси давлат инспектори ва бир нечта бошланғич касаба уюшма қўмита раисилари ўз маърузалари билан қатнашдилар.
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгаши раёсатининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-1 сонли қарори ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 29 апрел куни бирлашманинг Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2016 йил 1-чоракдаги фаолияти якунлари ва келгуси вазифалар хақида бирлашма кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилди ва бу борада чора-тадбир ишлаб чиқилиб жойларга етказилди. Федерация кенгашининг 2-1 сонли қарорининг 10-банди 1-хатбоши ва 10-бандни 8-хатбоши, 9-хатбошида кўрсатилганидек мехнат мухофазаси борасида йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар белгиланди хамда ўрганилган корхоналар бўйича раис хузуридаги йиғилишда бу ишлар 4 марта мухокама қилинди.
6. 2016 йилни 10 май санасигача бўлим мутахассисилари томонидан 60 та корхона ташкилотларнинг мехнат мухофазаси борасидаги олиб борилаётган ишлари ўрганилди 5 та ёзма ариза ўрганилган холда ёзма жавоб хатлари берилган холда аризачиларнинг талабалари қондирилди ва товон хамда нафақа пулларини ундириш борасида судларга 2 та даъво аризаси киритилди хамда бу ишлар бугунда суд ишида кўрилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: