Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 12 мартдаги 9-52 «с» сон қарорига асосан Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлактлари учун Бюроси томонидан Ўзбекистон Республикасида Муносиб меҳнат дастури доирасида уюшмалар эркинлиги (87-конвенция) ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳамда жамоа музокараларини юритиш хуқуқига (98-конвенция) тааллуқли конвенциялар бўйича туркум семинарлар ўтказилиши белгиланган.
Шунга кўра, 2018 йилнинг 2-3 апрель кунлари Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларининг аппарат ходимлари ҳамда йирик бошланғич корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмитаси раислари ва семинарнинг асосий ташкилотчиси Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти Харри Талига ва таржимон Р.Абдукамиловалар иштирокида Жиззах шахрида жойлашган ООО «GRAND-TOWER» меҳмонхонасининг конференция залида минтақавий семинар бўлиб ўтди.
Семинарни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари очиб берди. Дастур бўйича 2 кун давом этган минтақавий семинар ишини ХМТ эксперти Харри Талига “Уюшмалар эркинлиги” 87-конвенция ва “Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳамда жамоа музокараларини юритиш хуқуқи тўғрисида”ги 98-конвенцияни қўллаш мавзусида маъруза ва слайдлар орқали иш олиб борди. Жонли ҳамда савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтган минтақавий семинарни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров якунлаб, семинар иштирокчилари номидан ХМТ эксперти Харри Талигага миннатдорчилик билдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: