2018 йилнинг 29 январь куни Мирзачўл туманида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят масъул ташкилотчиси томонидан вилоят бандлик бош бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” минтақавий инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда таълим, фан ва маданият, давлат муассасалари ва жамоат хизмати, соғлиқни сақлаш ҳамда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари хизматидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчилари, касаба уюшма қўмиталари раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис (юклатилган ходим) лар иштирокида “ Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини олиб боришда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳамда вакиллар ишини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар дастурига асосан маърузачилар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги 410-сонли Қонунининг янги таҳрири, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек вилоятда 2017 йил давомида содир бўлган оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борисидаги вазифалар ҳақида гапириб ўтдилар. Иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида бошланғич касаба уюшма қўмиталари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ваколатлари, вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августда 273- сон билан давлат рўйхатидан ўтган Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича наъмунавий Низом, 1996 йил 14 августда 272-сон билан давлат рўйхатидан ўтган меҳнат муҳофазаси бўйича ходимларни ўқитиш ва билим савияларини текшириб кўриш тўғрисидаги Низом, 2000 йил 7 январда 870-сон билан давлат рўйхатидан ўтган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича намунавий Низом ҳақида тушунчалар берилди.
Ўқув семинар якунида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўрилишида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг маъмурий-жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан тавсиялар ҳамда иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: