Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Мумтоз адабиётимизнинг икки буюк сиймоси”

Жиззах давлат педагогика институти Маданият саройида касаба уюшалари билан хамкорликда Мир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги, ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан “Мумтоз адабиётимизнинг икки буюк сиймоси” мавзусида адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни институт ректори профессор А.Ж.Холбеков кириш сўзи билан очиб берди. Улуғ шоир ва мутафаккир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудига 576 йил тўлди. Бу қутлуғ санани юртимизнинг барча гўшаларида кенг нишонлашга тайёргарлик кўрилаётир. Зеро, буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш юксак маънавиятни шакллантиришнинг муҳим омилидир. Шоирнинг адабий мероси бизга бир умрлик маънавий хазина деб биламан. Мамлакатимизда Навоий ёди абадий сақланиб қолиши учун жуда кўп ишлар амалга оширилган ва ҳозирги кунга қадар давом этмоқда. Жумладан, юртимиздаги олийгоҳлар, кутубхоналар, давлат стипендиялари ҳам ушбу инсоннинг номи билан боғлиқ. Шоир хотираси қалбимизда мангу муҳрланиб қолишига астойдил ишонч билдираман ва шу ўринда ўз даврида буюк истеъдодга эга бўлган,  шоҳ ва шоир, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида гапирар эканмиз беихтиёр қалбимизда юртга муҳаббат, садоқат гавдаланади. 534 йилдан буён асарларини севиб мутолаа қилиб келаётган ёш авлод вакиллари ўзбек халқининг нақадар юксак маънавиятли эканлигини, аждодлар мероси олтинга тенг хазина эканлигини тушуниб етади, деб, сўзини якунлади.

Бугун Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг турк, форс, рус, инглиз, француз ва бошқа тилларга таржималарини ҳамда тадқиқотларини жамласа, юзлаб жилд китоб бўлишини, бироқ бу борада ҳали қилиниши лозим ишлар анчалигини таъкидлаб сўзини якунлади, ўзбек адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти Аббос Турсунқулов. Маъруза чиқишлардан сўнг, тадбирнинг асосий қисми бошланди. Бунда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган слайдлар, видеороликлар, Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабалари томонидан шеърхонликлар, Мусиқий таълим йўналиши талабалари томонидан шоирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқларнинг намойиш этилиши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!