Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида касаба уюшмаларининг “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари – ёшлар эътиборида” акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 8-104 “с” сонли қарори асосида 3 декабр–«Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан, жорий йилнинг 1 декабр куни, Зомин туманининг “Ём” қишлоғида жойлашган “Мурувват уйи” да даволанаётган аёллар ҳолидан хабар олиниб, хайрия тадбири ўтказилди.
Хайрия тадбирини ташкил этишдан асосий мақсад жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, меҳр ва мурувватга ташна қалб эгаларини маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш, хурсандчилик ва юқори кайфият шу билан бирга уларга хамиша эъзозда эканликларини хис қилиш туйғуларини бахш этиш кўзланди. Хайрия тадбирида вилоят касаба уюшмалари бирлашмасининг Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими, Ёшлар кенгаши ҳамда 20 нафар ёш аъзолари ва Мурувват уйи ишчи ходимлари иштирок этдилар. Тадбир бошида Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлим мудири Бахриддинов Шарофиддин сўз олиб, бу жойда хизмат қилаётган, меҳрга муҳтож аёлларга ўз меҳрини улашаётган ҳодимларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, бу шарафли ва савобли хизмат эканлигини таъкидлаб ўтди. Ташриф давомида даволанаётган аёлларга ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 200 нафар даволанувчилар учун қиймати 3,9 млн. сўмлик зарур кийим-кечаклар совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: