Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва “Нуроний” жамғармаси вилоят Кенгаши ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида вилоятнинг 41 нафар меҳнат ва фронт орти фаҳрийлари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 4 нафар ёшлар иттифоқи ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг “Нурота” зиёратгоҳига саёхатлари уюштирилди.
“Чашма” тарихий-мемориал комплексида Шайх Абдил Хасан Нурий барпо этган “Чилустун” ва Бухоро амири Абдуллахон амри билан қурилган “Кўк гумбаз” мачитлари, “Чашма” ҳовузи, “Нур қалъаси” зиёратчиларда катта таъсурот қолдирди.
Саёхат Қизилқум чўлининг қоқ марказида жойлашган “Қизилқум Сафари” туристик базасида давом этди. Бу ерда саёхатчилар туристик базадаги ўтов (юрта)лар, саёхатчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар ва ўтовда тушлик тановул қилиниб, “Айдаркўл” кўли қирғоқларида сайр қилдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: