Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 08 сентябрдаги 545-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб териб олишга бағишлаб ўтказилган 2020 йил 12 сентябрдаги №03/1-1942 сонли йиғилиш баёнининг 29-бандини ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари томонидан 2020 йил пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига таъллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бормоқда.
Хусусан, вилоятнинг пахтачилик туманлари Мирзачўл, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Арнасой, Пахтакор, Ш.Рашидов ҳудудида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар ва бошқа ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, терилган пахта хом-ашёси учун хақнинг ўз вақтида тўланиши, жараёнда карантин қоидаларига риоя этилиши ҳамда пахта дала майдонларида болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслик холати бўйича жами мавсум бошидан буён ўрганилган объектлар сони 91 та шундан: кластерлар 11та, фермерлар 75 та, махаллалар 2та, корхона, ташкилот ва муассасалар 3тани ташкил этади.
Ўрганиш натижаларига кўра Мирзачўл туманидаги “Дониёр”, “Дўстиёр”, “Мирзадала Остонаси”, “Мулла булоқ”, Зарбдор туманидаги “Зилола-С”, “Тузчи”, “Зомин дала маскани”, Хумоюн фахри”, Дўстлик туманидаги “Эгамберди ота”, “Фаррухбек-Фарход”,“Тўлан Дадажонов”, Зафаробод туманидаги “Пахта сояси”, “Нурли келажак”, “Сулув қўрғон” фермер хўжаликларига қарашли дала шийпонларида теримчилар дам олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган, теримчиларга терилган пахта учун ўз вақтида терим пуллари берилмоқда.
Бироқ гуруч курмаксиз бўлмайди деганлари рост экан. Афсуски ҳамма фермер хўжаликлари раислари ҳам теримчиларга ўз вақтида терган пахталари учун пулларини тўламаётганлик ҳолатлари учрамоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1092 “Ишонч” телефонига мурожаат келиб тушган. Мурожаат Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тараққиёт фермер хўжаликлари худудий уюшмаси худудида жойлашган “Нодирбек” фермер хўжалигида 55 нафар пахта тераётган теримчиларга 2 кунлик терган пахталари учун терим пули берилмаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Мурожаат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Менҳат ҳуқуқ ва техник инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам Зарбдор туманидаги Тараққиёт фермер хўжаликлари худудий уюшмаси худудида жойлашган “Нодирбек” фермер хўжалигида пахта тераётган 55 нафар теримчиларнинг 2 кунлик терган пахталари учун терим пули 24 760 000 (Йигирма тўрт миллион ети юз олтмиш минг) сўм берилмаганлиги аниқланди.
Меҳнат инспекцияси ходимлари ҳолатни тегишли мутассади раҳбарлар билан биргаликда ўрганиб, теримчиларга Зарбдор туманидаги “Нодирбек” фермер хўжалигида терилган пахта учун 24 760 000 (Йигирма тўрт миллион ети юз олтмиш минг) сўм терим пуллари ундириб берилди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки 1092 “Ишонч” телефонига бўлган ҳамма мурожаатлар ҳам ўз тасдиғини топаётгани йўқ.
Вилоятнинг Мирзачўл туманида Сурхондарё вилоятидан келиб пахта тераётган теримчилардан келиб тушган мурожаат бўйича жойига ўрганишга борилганда, мурожаат қилган теримчилар у ерда йўқлиги, ўша дала шийпонида ётган Сурхондарёдан келган теримчилар билан суҳбатлашганимизда мурожаат қилган теримчилар уларга ҳам айтмасдан чиқиб кетганлиги маълум бўлди. Мурожаатда ёзилганлар ўз исботини топмади. Шундай ҳолатлар бўлаяпдики мурожаат қилган фуқаро мурожаатда ёзиб қўрсатилган телефонига жавоб бермайди.
Мана бундай ҳолатлар, мурожаатларни ўрганишда бир мунча қийинчиликларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Ўрганиш жараёнида фермер хўжаликлари раислари, теримчилар билан суҳбат ўтказилиб, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати тўғрисида, теримчилар учун яратиб берилиши лозим бўлган шарт-шароитлар, карантин қоидаларига риоя қилиш ва санитар нормалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: