Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини жамоавий томоша қилишди. Жорий йилнинг 29 декабрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши аппарати ходимлари ва масъул ташкилотчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Мамлакатимиз тараққиётининг энг устивор вазифалари тўғрисидаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини тўғридан-тўғри эфирдан кузатиши ташкил этилди.
Шунингдек, шу каби кузатишлар вилоятнинг шаҳар ва туман касаба уюшмалари кенгашлари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: