Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг шу йилнинг март ойидаги “Ўзбекистонда ички туризмни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги қарори ҳамда тармоқ касаба уюшмалари шаҳар ва туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотларнинг март ойи режаларига асосан 51 нафар меҳнаткашлар ва фаҳрийлар 2019 йилнинг 16-17 март кунлари Шахрисабз ва Самарқанд шахарларида бўлишди.
Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрининг тарихий эски шахар қисмидаги Амир Темур ва темурийлар даврига мансуб, Юнеско томонидан “Умуминсоний қадриятлар” китобига киритилган Оқсарой мажмуаси, Дорус-тиловот ва Дорус-саодат мажмуаларига саёҳат давомида уларнинг тарихи тўғрисида янги билимларга эга бўлишди.
Шунингдек, саёҳатчиларда “Шарқ дурдонаси” деб тан олинган қадимги Самарқанд шаҳри тарихий обидалари – Бибихоним масчиди, Улуғбек расадхонаси, Шоҳизинда, Гўр-Эмир ва Имом Ал-Бухорий мажмуалари тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар катта қизиқиш ўйғотди ва хотираларида ўчмас таъсуротлар қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: