2016 йил “Соғлом она ва бола йили” дастур тадбирларининг ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ташаббуси билан тумандаги таълим ва маданият муассасаларидан 22 нафар меҳнат фахрийлари ҳамда касаба уюшмаси фаолларининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди.
Фахрийлар саёҳатлари давомида Самарқанд шаҳридаги Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи, Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони, Амир Темур, имом ал-Мотурудий, Шоҳи-Зинда ва Дониёл ота мақбараларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу саёҳат меҳнат фахрийларида катта таассурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: