Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Нусратулло Пардаев Зомин туманидаги чекка қишлоқларда яшовчи аҳоли билан учрашди.
Зомин педагогика коллежида бўлиб ўтган учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқи ва Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Янги Ўзбекистонни келгусида ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган стратегик йўллари, жамиятни ислоҳотларнинг ташаббускорига айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
—Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси янги сайланган парламент аъзолари олдига давр руҳига ҳамоҳанг тарзда ишлаш, сайловчиларнинг, халқнинг ишончини оқлаш, меҳрини қозониш масъулияти қўйилди, – дейди Нусратулло Пардаев. – Бу масъулият ва вазифани кабинетларда қоғозга кўмилиб ўтириш билан тўлақонли адо этиб бўлмайди. Зеро, халқ вакили халқ ичида, халқ билан бирга бўлмас экан, одамлар бизга нисбатан “Танаси бошқа дард билмас” мақолини ҳақли равишда қўллайверади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, амалий ишга киришиш вақти келди, халқимиз учун эртага эмас, балки бугундан яхши яшаши учун шароитлар яратилишига масъулмиз. Бу сенатор бўлиб сайланганимдан кейин сизлар билан учрашувим. Мен ўзим ёмликларни қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга шахсан гувоҳ бўлганим боис албатта, халқ ичида юришим зарурлигини кўрсатди.
Шундан сўнг учрашувда сенатор мазкур маҳаллалар аҳолисини қийнаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди.
Фуқаролар томонидан мактабга қатнайдиган ўқувчилар қишлоқ орасидан ўтган йўлдан мактабга қатнаши бу эса ўз-ўзидан транспорт қатновига халақит беришини айтиб ўтди. Бунинг натижасида йўл-транспорт ҳодисалдари вужудга келиш ҳоллари юзага келаётганини айтиб ўтишди. Қишлоқ аҳолиси томонидан йўл ёқасидан пиёдалар учун йўлак қуриш масаласи кўтарилди.. Аввал ҳам худди шундай масала бўйича мурожаатлар бўлган. Аммо натижа бўлмаган эди. Айни пайтда вилоят йўл қурилиши бошқармалари томонидан Ём мурувват уйидан Чапорашли қишлоғигача бўлган 4 километрлик пиёдалар йўлаги қуриш лойиҳаси тайёрланмоқда.
– Ҳудудимизнинг энг катта муаммоларидан бири ичимлик суви таъминоти бўлиб келяпти, — деди “Ўрол” қишлоғида истиқомат қилувчи Ўразали Эшқўзиев.– Ўн-ўн беш йиллардан бери аҳолини қийнаб келаётган бу муаммо анчадан буён бизларни қийнаб келади. Шунингдек худудимиздаги 17-умумтаълим мактабида компьютер жамланмаси йўқ. Биз сенаторимиздан шу масалаларда амалий ёрдам кўрсатишларини сўраймиз.
Сенаторнинг маҳалла раислари билан эркин мулоқот тарзида ўтган учрашуви фуқароларнинг жамият ишига дахлдорлик туйғуларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган мақсади билан катта аҳамият касб этади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: