Ташкилот ҳовлисига кириб келаётиб, эрталабки ёмғирдан яшилликка бахра олган дарахтлар ва дид билан қаралган гулзордан Махфират опанинг кайфияти янада кўтарилди. Кабинети эшигини очар экан “Бошланғич касаба қўмитаси раиси” ёзувига назар ташлаб бугун касаба аъзоларини қабул қилиш куни эканлигини хаёлидан ўтказди.
“Жиззах вилояти Статистика бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитасига раис этиб сайланганимга икки йил бўлди” дейди биз билан сухбатда Регистрларни юритиш бўлими бошлиғи Ўзбекова Махфират Санакуловна. Иш даврида касаба уюшмаси фаъолияти билан яқиндан танишдим, айта оламанки бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташкилот фаъолиятида муҳум бўғин саналади. Чунки у жамоадаги соғлом муҳитни шакллантириш, ишчанлик рухини сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Меҳнат жамоамизда 83-нафар касаба аъзоларимиз бор. Улардан аёллар 41 нафарни, ёшлар эса 48 нафарни ташкил қилади. Ходимлар соғлигига эьтибор қаратиш, ишлаб чиқариш гимнастикасини ташкил қилиш ва ёшларни бўш вақтини бекор ўтказмаслик мақсадида. Иш берувчи билан келишган ҳолда бошқарма тасарруфидаги бўш турган иккита хонани 200.0 мингсум харажат қилиниб таъмирдан чиқарилди. Спорт зал ташкил қилиниб, аёллар гимнастикаси, тренажорлар ва бошқа спорт жихозлари билан таъминланди, Ушбу мақсадлар учун3млн.800минг сум сарфланди. Шунингдек фитачой ва витаминли коктейллар тайёрлаш учун фитабар ташкил қилинди. Ҳудудда жойлашган Оилавий поликлиника билан шартнома тузилган бўлиб ҳар ойда бир марта барча ишловчи ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Жамоа шартномалари орқали яратилган ижтимоий шерикчилик нафақат ходимларни ижтимоий- иқтисодий манфаатларини ҳимояқилишда балки маънавият ва соғломлаштириш йўналишларида ҳам тизимли ишларни амалга оширишда ёрдам қилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: