Бугунги кунда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган вазифалар ижроси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмаси томонидан тақдим этилган Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбиртлар дастури ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожланириш Концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда Республика оилавий спорт мусобақалари, “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 11 май куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Жиззах олимпия заҳиралари коллежида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиаданинг вилоят босқичи ўтказилди. Спартакиаданинг вилоят босқичида биринчи босқичда туман, шаҳарлардан иштирок этган 400 га яқин оилалардан сараланган 27 та фаол оилалар иштирок этди.
Якунда ота, она ва 8-12 ёшгача ўғил боладан иборат оила Жиззах шаҳар жамоаси Худойбердиевлар ва ота, она ва 8-12 ёшгача қиз боладан иборат оила Зомин туман жамоаси Хазратқуловлар оиласи биринчи ўринни эгаллади. Спартакиаданинг барча иштирокчиларга вилоятдаги фаол оилалар сифатида маиший техника воситалари совға қилинди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида спартакиаданинг вилоят босқичида иштирок этган барча оила фарзандларига китоблар совға қилинди.
Бу каби спорт мусобақаларини ўтказишдан кўзланган мақсада корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт билан оилавий шуғулланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: