Жорий йилнинг 18-20 феврал кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 9 январдаги “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида республика спартакиадасини ўтказиш тўғрисида”ги 5-57 “с” сонли қарорига асосан Арнасой, Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл ва Жиззах туманлари корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар ўртасида мусобақаларнинг туман босқичлари ўтказилди.
Уларда 193 та корхона, ташкилот, муасасаларнинг 1300 дан ортиқ вакиллари спортнинг 6 та тури бўйича куч синашишди. Спартакиаданинг ўтказиш жараёнида маданий тадбирлар ўтказилиб, таниқли санъат ходимларининг чиқишлари, Ҳалқаро мусобақаларда совриндор бўлган спортчилар билан учрашувлар ташкил этилди.
Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаларининг, ҳамкор ташкилотлар ва иш берувчиларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Спартакиаданинг шахар ва туман босқичлари 25 февралгача давом этади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: