Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшма кўмитаси томонидан касаба уюшмаларининг “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида хамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан институтда меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, мини футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон ва арқон тортиш турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ушбу спорт мусобақаларини ўтказиш жараёнида Педагогика факультети Мусиқа таълими методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган турли маданий дастурлар тадбир иштирокчиларида илиқ таъсуротлар қолдирди.
Мусобақа натижаларига кўра ғолиб ва совриндорлар турли номинациялар бўйича аниқланиб, институт раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: