Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 30 мартдаги “Спортнинг енгил атлетика тури бўйича “Саломатлик сари” республика югуриш марафонига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 6-39 “с” сонли қарорига асосан Жиззах шахри миқёсида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди. Жиззах шахрининг марказий Ш.Рашидов шох кўчаси бўйлаб ўтказилган ушбу марафонда 516 нафар ишчи-ходимлар қатнашди, иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш учун 500 нафардан ортиқ таълим муассасалари талабалари ва юқори синф ўқувчилари жалб этилди.
Марафонга эрталаб соат 9-00 да старт берилиб, йўналиш бўйича томошабинлар ва ёшлар гуруҳлари олқишлари остида иштирокчилар марра сари ҳаракат қилишди. Мусобақанинг тантанали ёпилиш қисми Жиззах шаҳрининг Мустақиллик майдонида ўтказилди. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ихтиёров қатнашчиларни шу кунда бутун республика бўйлаб ўтаётган югуриш марафони байрами билан табриклади ва мусобақа ғолиблари ҳамда наминантлар бирлашма Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, қатнашчилар учун вилоят санъаткорларининг концерт дастури, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: