Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Тарғибот тадбири ўтказилди

2021 йилнинг 03 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари томонидан Жиззах  Политехника институтида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирни институт Молия ва иқтисодиёт проректори Матниязов Бактурди Ибрагимович кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида жорий йилда мамлакатимизда амалга оширилган ишларга холисон баҳо берилиши билан ва ундан кейинги йиллардаги стратегик ривожланиш йўналишлари бўйича муҳим вазифалар белгиланганлиги, ундаги ғоя ва ташаббуслар депутатлар, сенаторлар ҳамда халқимиз томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинганлиги, зеро, Мурожаатномада кўтарилган масалаларни амалга ошириш мамлакатимизни янада ривожлантириш, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган кенг қамровли, ҳаётбахш вазифаларни амалга оширишнинг муҳим босқичи, мантиқий давоми эканлиги таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда ушбу мурожаатнома мазмун-моҳиятини кенг халқ омма эътиборига етказиш учун жойларда тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинаётганлиги, хусусан, бугунги Жиззах Политехника институтида ташкил этилаётган тадбир ҳам ушбу масалага қаратилганлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисига Мурожаатномаси  юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Икром Жабборов  сўзга чиқиб, дастлаб мазкур мурожаатномада кўзда тутилган асосий тушунчаларга оид тайёрланган видеоролик намойиш қилинишини таклиф этди, видеоролик намойишидан кейин маърузачи барча соҳаларни кенг миқёсда қамраб олган мурожаатноманинг таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятларни янада кенгайтириш йўналишида белгилаб берилган вазифаларни алоҳида қайд қилиб ўтди. Мамлакатимизда охирги йилларда барча соҳаларда бўлгани сингари таълим тизимида, хусусан олий таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлардан кўзда тутилаётган энг олий мақсад мамлакатимизни ривожланган демократик давлатлар қаторига киришида муносиб ҳисса қўшадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашдан иборат. Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, олий таълим босқичма-босқич бозор муносабатларининг тўлақонли субъектига айлантирилиб, академик ва молиявий мустақиллик тамойиллари асосида фаолият кўрсатмоқда. Бу эса университетларнинг бошқарув тузилмасини фаол ўзгартиришга, функцияларни мақбуллаштиришга, янги молиялаштириш манбаларини топишга, замонавий таълим усулларини шакллантиришга ва таълим сифатини оширишга ундайди. Халқаро майдонда олий таълим муассасаларининг фаолияти, бинобарин, уларни бошқариш тобора корпоратив тус олмоқда. Олий таълим контекстида ҳар доим университетларнинг мустақиллиги, академик эркинликлари ва таълим сифатини таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлиб келган. Бугунги кунда олий таълимни бошқариш тизимларининг мустақиллиги, жамоавийлиги ва шаффофлиги бутун дунёдаги энг самарали фаолият кўрсатаётган университетларнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди. Шу ўринда савол туғилади олий таълим мустақиллиги нима ва қандай баҳоланади? Умуман олганда институционал мустақилликнинг учта асосий шаклини ажратиб кўрсатиш мумкин: бошқарув, академик ва молиявий. Шу билан бирга ходимлар штатларини шакллантириш эркинлиги, яъни кадрлар мустақиллиги университетнинг маъмурий мустақиллигига сингдирилади. Мазкур тасниф энг аввало америка олий таълим тизимига нисбатан қўлланилади.

Шунингдек, меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида қонунчиликдаги янгиликлар, кейинги йилларда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилган ишлар, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, чет эл касаба уюшмалари билан ўзаро ҳамкорлик, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенцияларини мамлакатимизда  ратификация қилиниши ва амалдаги ушбу қонунни уларга мувофиқлаштириш давр талаби бўлганлигини, бу қонун барча ходимларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, ижро ҳокимияти органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, хусусан, меҳнат мухофазаси йўналишида институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари меҳнатини мухофаза қилиш, қонунга мувофиқ иш берувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган норма ва талаблар, ходимлар учун хавфсиз ва қулай шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонунда белгиланган тартибда   мажбурий суғурта қилиш,  ўз хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда бахтсиз ҳодисаларга учраганда ёки соғлиғига зарар етганда уни иш берувчи томонидан қоплаб берилиши, ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этилиши, меҳнат мухофазасига оид бошқа янгиликлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Тарғибот тадбири савол-жаволар билан иштирокчиларнинг фраоллигида ўз якунига етди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!