2019 йилнинг 14 октябрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига Жиззах шаҳри, Тинчлик маҳалласи, Камарли кўчаси 18- уйда яшовчи фуқаро Қаршибоев Алишер ариза билан мурожаат қилган.
Аризада фуқаро Қаршибоев Алишер 2017 йил 14 октябрь куни Мирзачўл туманига пахта йиғим-теримида иштирок этиш учун ҳамкасблари билан бораётганда йўл-транспорт ҳодисага учраган ва тан жароҳати олган.
Содир бўлган, йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчи Қаршибоев Алишер Абдуҳошимовичнинг турмуш ўртоғи Қ.Қаршибоеванинг берган аризасидан сўнг 2018 йил 26 мартда вилоят Бандлик бош бошқармасининг буйруғи асосида тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилган ва комиссия йўл-транспорт ҳодисасини ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топиб, Н-1 шакли далолатнома расмийлаштирилган, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан ҳисобга олинган.
Қаршибоев Алишерга олган тан жароҳати оқибатида Жиззах вилоят 29-сонли ТМЭК нинг 2018 йил 02 апрелдаги 16-А серияли №246163-сонли хулосасига кўра 2-гуруҳ ногирони, касбга оид меҳнат қобиляти йўқотганлик даражаси фоизда 40% қилиб белгиланган.
Унга 2019 йил ногиронлик гуруҳи ва касбга оид меҳнат қобилятини йўқотганлик даражаси қайта кўриб чиқилиб, Жиззах вилоят 29-сонли ТМЭК нинг 2019 йил 02 майдаги 14-С серияли №002227-сонли хулосасига кўра 2-гуруҳ ногирони, касбга оид меҳнат қобиляти йўқотганлик даражаси фоизда 40% қилиб 2019 йил 02 майдан 2020 йил 01 июнгача белгиланган бўлсада, вилоят Бандлик бош бошқармаси иш берувчиси томонидан жабрланувчи Қаршибоев Алишерга етказилган зарар бўйича товон пулларини 2019 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 октябригача тўланмасдан келинган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан вилоят Бандлик бош бошқармаси иш берувчиси номига МКнинг 9, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан жабрланувчи Қаршибоев Алишер Абдуҳошимовичга касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси 40% етказилган зарар бўйича 2019 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 октябрига қадар бўлган товон пули 2 632 745, 93 (икки миллион олти юз ўттиз икки минг етти юз қирқ беш сўм тўқсон уч тийин)ни тўлашни ва ушбу тақдимноманинг кўриб чиқилиш натижаси ҳақида бирлашма Кенгашига етти кун муддатда ёзма жавоб беришликни сўраб 2019 йил 22 октябрь № 01-07/1056-сонли тақдимнома киритилди.
Касаба уюшмаларининг аралашуви билан вилоят Бандлик бош бошқармаси иш берувчиси томонидан, жабрланувчи Қаршибоев Алишер Абдуҳошимовичга касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси 40% етказилган зарар бўйича 2019 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 октябрига қадар бўлган товон пули 2 632 745, 93 (икки миллион олти юз ўттиз икки минг етти юз қирқ беш сўм тўқсон уч тийин) тўлаб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: