Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Жиззах вилоят Меҳнат бош бошқармасининг қўшма қарори билан тасдиқланган режа-жадвалга асосан туманларда ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини ошириш бўйича коллежларда ўқув семинарлари ўтказилмоқда.
Шундай семинарлар июн ойида Арнасой туман тиббиёт бирлашмасида ва Пахтакор туман ижтимоий-иқтисодиёт касб хунар колежида бўлиб ўтди. Ўқув семинарларида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлими мудири Э.Умурзаковнинг меҳнат қонунчилигига ёшлар масаласида киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан ёшларга беришган қўшимча кафолат ва афзалликлар, меҳнат шартномасининг мазмун-моҳияти, меҳнат шартномасини ўзгартириш, бекор қилишдаги айрим масалалари тўғрисидаги маърузалари, вилоят Меҳнат бош бошқармаси давлат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи Ж.Ишонқуловнинг бандлик масалалари, ёшларнининг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маърузалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўқув семинарларида иштирокчиларга касаба уюшмаларига аъзоликнинг афзалликларини, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ёшларга берилган кафолат ва афзалликларни тарғиб қилувчи тарқатма материаллар тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: