Жорий йилнинг 8 феврал куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида Жиззах вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раислари, йирик саноат корхоналари бошланғич касаба уюшма қўмитаси, йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Мазкур семинарда вилоятдаги ҳамкор ташкилотлардан, Вилоят Банлик бош бошқармаси, Узагросуғурта Жиззах вилоят филиали вакиллари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари иштирок этди.
Семинарда ҳамкор ташкилотлар вилоят Бандлик бош бошқармаси бош давлат меҳнат техника инспектори А. Жанаев, Узагросуғурта Жиззах вилоят филиали бош мутахассиси А.Орзиқуловлар сўзга чиқишиб, қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлашда долзарб бўлган масалаларга кенг тўхталиб, унда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва унинг аҳамияти, меҳнатда жабрланган ходимларга меҳнат қобилияти йўқотганлик даражасини белгилаш тартиблари, зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар ва боқувчисини йўқотган шахсларга тўланадиган зарар тўловларни тўлаш тартиблари, меҳнат қонунчилиги ва тизимдаги корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш масалаларида тушунтиришлар берди.
Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлашда долзарб бўлган масалаларга кенг тўхталиб, семинар иштирокчиларига атрофлича тушунтириш берди.
Унда фермер хўжалиги раҳбарларининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги мажбуриятлари ҳамда фермер хўжалигида доимий ва мавсумий ишларда ишловчиларнинг мажбуриятлари, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман тармоқ корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий масалаларини ҳимоя қилиш борасидаги касаба уюшмаларининг роли ва улар томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар тўғрисида тўхалиб ўтди.
Семинар якунида Зафаробод ва Пахтакор туманлари кенгаш раислари М.Ҳакимова ҳамда С.Юсуповалар бошланғич ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланиши, касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилиши натижасида бахтсиз ҳодисаларни олди олинаётганлиги тўғрисида гапирдилар. Семинар савол-жавоблар тарзида ўтиб, саволларга мутассади ташкилотлар вакиллари томонидан жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: