Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўқув-семинар

2019 йилнинг 10 август куни Жиззах вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мажлислар залида вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари А.Рахмонқулов, Ўзбекистон транспорт йўл, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси З.Сафаров, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими мудири И.Жабборовлар томонидан  вилоятдаги барча қурилиш ташкилотларининг раҳбар, мухандис ходимлари иштирокида “Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий – иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг роли, касаба уюшмаларига аъзоликнинг афзалликлари” тўғрисида семинар  ташкил этилди.

Семинарда Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Рахмонқулов сўзга чиқиб, Республикада барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатлар мазмун моҳияти, шунингдек уларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация тизимида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларни етказиб, меҳнатга ҳақ тўлаш, ҳуқуқий ҳимоя, Устав талабларига риоя этиш бўйича тушунтиришлар берди.

Ўзбекистон транспорт йўл, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси З.Сафаров сўзга чиқиб, касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларининг ҳимоя қилинишидаги роли ҳақида гапирди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими мудири И.Жабборов сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчиларнинг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди ва бу борада жойларда раҳбар ва мансабдор шахсларнинг эътиборли бўлишликларига чақирди.

Чунки ҳар йили қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боаётган қурилиш фирмаларида, иш жараёнида ходимлар билан ишлаб чиқаришга боғлиқ ҳолда оқибати оғир, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда. Натижада ходим бир умирга ногирон бўлиб қолаяпти, ёки ҳаётдан бевақт кўз юмаяпти.

Шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун иш берувчилар ходимларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб, уларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашлари, хавфсиз ишлаш усуллари ва услубларига ўқитиш йўл-йўриқлар беришлари лозим.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!