Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг VII Мажлиси бўлиб ўтди. Унда бирлашманинг 2019 йил фаолияти якунлари ва 2020 йилдаги устувор вазифалари муҳокама этилди.
2019 йил ҳам тарихда қолди. Барча соҳаларда ғалвир сувдан кўтарилиб, ишлар сарҳисоб этилди, янги режалар белгилаб олинди. Таққослаш, солиштириш орқали ютуққа эришилгани ёки камчиликларга йўл қўйилгани ҳақида хулоса қилинди.Якунланган 2019 йил вилоят касаба уюшма бирлашмаси учун ўта сермаҳсул, қувончли ва муваффақиятли йил бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. Рақамларга мурожаат қиламих. 2019 йилда 12063 та юридик мақомга эга бўлган корхона, ташкилот муассаларда жамоа шартномалари қабул қилинди. Бундан ташқари бирлашма томонидан 1006 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ҳамда услубий ёрдамлар кўрсатилди.
Ходимларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб берилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш доирасида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар томонидан 2019 йилда жами 38 та ташкилот ва корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатлари ўрганилди, 83 та назорат проилактика ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижасида 552 камчиликлар аниқланди Бундан ташқари якунланган йилда ишчи ходимларга 1366 дона саноторийларга йўлланмалар берилди. Энг муҳими, бу каби кўплаб амалий чора-тадбирлар меҳнат муҳофазасини таъминлашда муҳим омил вазифасини бажараётир.Вилоятда хавфли меҳнат шароитларига эга бўлган, яъни шовқин, тебраниш, чанг, газли ифлосланиш, ҳаво ҳароратининг ўзгариши ва юқори намлик даражаси таъсирида ишлайдиган ходимларга кафолатланган имтиёзлар берилмоқда. Ходимларнинг ушбу тоифаси иш ҳақига устама, қўшимча иш куни, қўшимча меҳнат таътиллари, имтиёзли пенсия ва ҳоказолар билан таъминланаётир.
—Янги йилда тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ишлари янада кучайтирилади, дейди — вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раис ўринбосари Аъзам Ихтиёров.—Корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари орқали ёшлар учун Меҳнат кодексида белгиланган имтиёзлардан ташқари қўшимча кафолатлар берилишига эришишга алоҳида эътибор қаратилади. Касаба уюшмаси ташкилоти тузилмаган корхона, ташкилот, муассасаларда ишловчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида касаба уюшмаси аъзолигига кенг жалб қилиш ишлари янада кучайтирилади. Тармоқ ташкилотларида меҳнат қилаётган аёлларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, аёллар меҳнати ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Тизимда ҳар қанча иш қилмайлик, бунинг натижаси, аввало, халқимиз, ходимларимиз манфаатлари, фаровонлиги, розилигида акс этиши лозим. Ўйлаймизки, бошланган 2020 йилда ҳам халқимиз ва касаба уюшма аъзоларимиз қалбини шодликка, хонадонини барака ва сурурга тўлдирадиган саодатли йил бўлади.
Мажлис сўнгида кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: